ЖЧ-2018 саралаш. Босқичнинг сўнгги ўйинида ҳам ғалаба қозондик

uzb_new2015Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг 2-босқичи доирасида сўнгги учрашувни ҳам ғалаба билан якунланди. Терма жамоамиз Баҳрайнга қарши ўйинни ҳам минимал ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилди.

Биринчи бўлимда терма жамоамизнинг ўйини қовушмади. Баҳрайнликлар учрашув бошидаги мезбонларнинг босимини бартараф этишди ҳамда кейинчалик ўз ўйинларини йўлга қўйиб олишди. Буни кутмаган Бабаян шогирдлари майдон нима қилишни билмай қолишди.

Иккинчи бўлим бошида Сардор Рашидов ўз эга бўлган иккита вазиятнинг биттасини голга айлантириб, терма жамоамизга ғалаба келтирди. У жарима майдончаси ташқарисида 2-3 нафар футболчини алдади ва 16 метрдан зарба йўллади. Дарвозабон зарбани қайтара олмади.

Баҳрайнликлар эса жуда қулай вазиятдан фойдалана олишмади. Шомуродов тўпни олдириб қўйганидан сўнг меҳмонлар Исмоил Абдулатифни бирга бир вазиятга чиқаришди. Лобанов ҳужумчидан тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлди.

Қолган вазиятларда ҳеч бир жамоа устунликка эришмади, голга тортадиган вазият ярата олмади. Терма жамоамиз ғалабани сақлаб қолди ва ўз очколарини 21тага етказди. Самвел Бабаян термани қабул қилиб олганидан Ўзбекистон еттинчи расмий ўйинда еттинчи ғалабани қўлга киритди.

ЖЧ-2018 САРАЛАШ БОСҚИЧИ

“Н” ГУРУҲИ, 10-ТУР

ЎЗБЕКИСТОН – БАҲРАЙН – 1:0

ГОЛ: Сардор Рашидов (50)

Огоҳлантиришлар: Волид ал-Ҳайём (32)

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов (С), 10.Сардор Рашидов, 11.Игорь Сергеев, 13.Даврон Ҳошимов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 19.Виталий Денисов (Станислав Андреев 27), 23.Элдор Шомуродов

Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 12.Игнатий Нестеров, 3.Камолиддин Тожиев, 4.Марат Бикмаев, 6.Жасур Ҳасанов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 15.Александр Гейнрих, 16.Станислав Андреев, 17.Санжар Турсунов, 18.Фозил Мусаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов

Баҳрайн: 1.Аббос Аҳмад, 3.Волид ал-Ҳайём, 4.Сайид Дия Шуббар, 7.Абдулваҳоб Али ас-Сафий, 8.Ҳишом Найим, 9.Абдулваҳоб ал-Малуд, 11.Исмоил Абдулатиф Ҳасан, 15.Абдулла Умар, 18.Сайид Муҳаммад Аднан, 17.Ҳусайн Баба Муҳаммад (С), 19.Комайл ал-Асвад

Захира: 21.Ҳамад ад-Досарий, 22.Ашраф ас-Сабоий, 2.Иса Муса, 5.Маҳди Али, 6.Ҳусайн ал-Алавий, 10.Муҳаммад ар-Ромайҳий, 12.Сайид Али Ҳошим, 13.Сайид Муҳаммад, 14.Абдулла Ҳилол, 18.Муҳаммад Али Ҳасан, 20.Сами ал-Ҳусайний, 23.Абдулла Ёсир

Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА

Манба: stadion.uz

You must be logged in to post a comment Login