6 миллион АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинди

калава ип

Фарғона шаҳридаги “A.Akbarali” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар харидорларга манзур бўлмоқда.

Германия ва Чехиянинг замонавий технологиялари асосида пахта толасидан ишлаб чиқарилаётган калава иплар юқори сифати, халқаро талабларга мослиги билан ажралиб туради. 2013 йилда корхонада 4 миллион 200 минг АҚШ доллари миқдорида модернизация ишлари амалга оширилиб, имкониятлар янада кенгайди.

– Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва жаҳон андозаларига мос рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида корхонага замонавий ип-йигирув дастгоҳлари ўрнатилди, – дейди мазкур жамият раҳбари Хайрулло Парпиев. – Бу ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва ип-калава сифатини яхшилаш имконини бермоқда. 2015 йилда 5 минг тонна пахта толаси қайта ишланиб, 6 миллион АҚШ долларилик ип-калава маҳсулотлари Россия, Беларуссия, Украина, Польша, Хитойга экспорт қилинди.

Жамиятда бугунги кунда 300 нафар киши меҳнат қилаётган бўлиб, уларга барча шароитлар яратилган. Юз нафарга яқин касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг иш билан таъминлангани ҳам эътиборга лойиқ.

Жамият маҳсулотлари мамлакатимиз ва хорижий давлатлар кўргазмаларида намойиш этилиб, хорижлик мутахассислар томонидан юқори баҳоланяпти. 

You must be logged in to post a comment Login