ОЧИҚ ОСМОН ОСТИДАГИ МУЗЕЙ ШАҲАРЛАР

23

Фарғона вилояти сайёҳлик соҳасида улкан салоҳиятга эга. Хусусан, тарихий ёдгорликларга қадимий ва навқирон шаҳарлари, ноёб экотизимга эга сўлим гўшалар, халқимизнинг меҳмондўст ва самимийлиги сайёҳларни доимо ўзига жалб этиб келади. Туризмни янада ривожлантириш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш инфратузилмаларини такомиллаштириш борасида кенг имкониятлар мавжуд. Сайёҳларни қабул қиладиган ҳар бир давлатда ,аввало, тинчлик, хавфсизлик, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик таъминланган бўлиши керак. Бугунги кунгача сақланиб қолган табиий жойларга, қадамжоларга  ташриф буюрувчилар учун кафолат, хавфсизлик йўқ экан у ерда соҳанинг тараққий этиши ҳақида сўз бўлиши ҳам мумкин эмас.

Шунингдек, туризм инфратузилмасининг ривожлангани, меҳмонлар учун мўлжалланган объектларнинг ҳар томонлама мақбуллиги, транспорт ва меҳмонхона хизматлари ва умуман, сайёҳлик логистикаси билан боғлиқ барча хизматларнинг қулайлиги ҳамда ушбу тармоқ саноатига йўналтириладиган инвестициялар даражаси билан чамбарчас боғлиқ. Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик, соҳага қаратилаётган эътибор, бу борада яратилаётган мустаҳкам қонунчилик базаси, тарихий ёдгорликларга бой қадимий ва навқирон шаҳарларимиз, жумладан, Қўқон, Марғилон, Риштон, Қува каби шаҳарларга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини йилдан йилга ошиб боришини таъминламоқда. Шаҳарларда амалга оширилган кенг кўламдаги бунёдкорлик, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилнинг 10 октябрида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Фарғона вилоятида 2015 йилга қадар туризмни ривожлантириш ва сайёҳлик хизматлари кўламини кенгайтириш йўлида ишлаб чиқилган махсус дастур ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти.

Биргина  вилоятнинг энг йирик туристик имкониятларга эга шаҳарларидан бири Қўқон шаҳрига 2006 йилда чет мамлакатлардан 1200 нафар меҳмон ташриф буюрган бўлса, 2013 йилда мазкур кўрсаткич 5321 нафарни ташкил этди. 2015 йил мобайнида шаҳримизни томоша қилиш учун келган чет мамлакатлар фуқаролари сони 6000 нафардан ошди.

Вилоятимизга ташриф буюраётган туристларнинг асосий қисми Янги Зелландия, Жанубий Африка Республикаси ва Чили, Бразилия, Аргентина сингари Лотин Америкаси давлатларидан келганлар ташкил этади. Қўйингки, вилоятимизнинг “Буюк Ипак Йули” бренди доирасида амалга оширилаётган кенг миқёсдаги фаолияти натижасида дунё давлатларининг 60 га яқин мамлакатлардан турстларни вилоятимизнинг мафтункор худудларига жалб қилиш имконияти вужудга келди. 2014 йилда вилоятимизга ташриф буюришни одатга айлантирган сайёҳлар сафига туризм салохияти юқори бўлган Греция, Қувайт, Люксембург, Венгрия, Бангладеш каби давлатлардан ҳам вакиллар қўшилишди. Умуман олганда, Вилоятимизга асосан энг кўп келадиган хорижий юрт вакиллари иқтисодиёти барқарор ривожланиб бораётган  Германия, Франция, Швейцария, АҚШ фуқароларидир. Сайёҳларни энг қизиқтирган туристик марказ вилоятимизнинг энг қадимий ва хамиша навқирон шаҳри Қўқонга жалб этишда шаҳарда фаолият олиб бораётган 10 дан зиёд туроператорлари билан йўлга қўйилган мустаҳкам ҳамкорлик катта рол ўйнамоқда.

Фарғона вилоятнинг туризм энг ривожланган шаҳри Қўқон   хонлик пойтахти сифатида 1740 йилда қайта қурилган. 2000 йиллик тарихга эга 40 дан зиёд тарихий ёдгорликларга эга. Бугунги кунда тарихий ёдгорликларининг кўплиги   бўйича республикамизда 4 ўринда  Хива, Бухоро, Самарканд шахарларидан кейин туради. Қўқон шаҳридаги тарихий ёдгорликлар асосан, хонлик даври меъморчилиги намунасидир. Қўқон шаҳри хукмдор қароргоҳига эга, республикамиздаги Хива, Бухоро сингари шаҳарларидан биридир. Қўқон шаҳри туризмнинг ривожлантириш учун барча имкониятларга эга бўлиб, туристлар учун анъана ва қадриятларни, халқ амалий  ва бадиий санъатни  кўрсатиш, намойиш қилиш орқали сайёҳларни жалб қилишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Туристларнинг тарихий обидаларга бўлган қизикиши, сўнгги йилларининг қимматли вақтини, сармоясини дунё кезишга, тарихий биноларни томоша қилиб, ҳар бир ғиштига мозий муҳр босган обидаларни, асори атиқаларни кўриб, ичи чидан ҳис этиш учун сарфлай бошлашди. Бу ишидан улар гўё халоват топгандек, тарих, бугун ва келажак оралиғида ўзлари учун янги дунё кашф этгандек бўлади. 

Жумладан, Марғилон шаҳри ҳам  асрлар давомида халқимизнинг тарихий ва бой маънавий меросини бағрида сақлаб келган. Миллий  кўркимиз бўлган адрасу атласлар ҳар бир жаҳон мамлакатларининг қалбига кириб борганлигини алоҳида эътироф этиш даркор. “Ёдгорлик” хусусий фирмаси, “Саид Аҳмад Эшонхўжа” мажмуаси  ва Қўқон шаҳридаги “Дастурхончи” тарихий ёдгорликлари атрофида ташкил қилинган миллий кўргазма  юртимиз маданиятидан баҳраманд бўлиш ниятида бўлганларга туҳфа бўлди. 

Водийнинг гавхари Фарғона вилоятининг Қўқон, Марғилон, Қува, Риштон каби шаҳарлари ўзининг эртакмонанд меъморчилиги ва унга уйғун равишда бунёд этилган гўзал обидалари ва одамларининг меҳмондўстлиги ва бағрикенглиги ҳам туристларни худудимизга қизиқишини уйғотмоқда. Шу билан бир қаторда, вилоятимизнинг шарқона услубда бунёд этилган, замонавий шарт шароитлар яратилган кўплаб бозорлари ва улардаги турфа ҳил махсулотлари, саноқсиз ноз неъматлар билан тўла  бозорларини ҳам бориб кўриш бўйича туристик маршрутлар ташкилланган. У ердаги серобчилик, маҳсулот турларининг кўплиги, меваларнинг сархиллиги туристларнинг эътиборини ўзига  тортади. 

БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош котиби Талеб Рифаи «Ўзбекистон ҳудудида 7 мингдан ортиқ тарихий ёдгорликлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шарқ дурдоналари бўлган Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Тошкент, Қўқон, Термиз шаҳарлари ва кўплаб обидалар шулар жумласидандир», дея Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрини ҳам тилга олиб ўтди. Бу ўз навбатида  шаҳардаги меъморий ёдгорликлар нафақат юртимиз аҳли, шу қаторида, дунё халқларининг бебаҳо дурдоналари эканлигидан далолат беради.

Бугунги кунда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан мамлакатимизда Хива, Бухоро, Самарқанд, Шахрисабз шахарлари “очиқ осмон остидаги музей шаҳарлар” деб эътироф этилди. Фарғона вилоятининг Қўқон ва Марғилон шаҳарларида ҳам очиқ осмон остидаги музей шаҳарлар даражасига кўтариш, тарихий меъморий ёдгорликларини қайта тиклаш, мавжудларини таъмирлаш борасида амалий ишлар қилинмоқда. Бугунги кунда мустақиллик шарофати билан туризмни ривожланитириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ўндан зиёд қонун ва қонун ости хужжатлари қабул қилинган бўлиб, туризм соҳаси айнан ушбу қонунчилик тизими  доирасида тартибга солинади. Фарғона вилояти «Буюк Ипак Йўли» бренди доирасида 1995 йилдан буён Буюк Ипак Йўли чоррахасидаги вилоятимизнинг Қўқон, Марғилон, Кува, Яйпан, Риштон сингари қадим ўтмиши, ноёб маданий ёдгорликлари, миллий анъана ва қадриятлари билан машхур шаҳарларда тарихий туризмни ривожлантириш учун етарли имкониятлар мавжуд бўлиб, фақат туристлар учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш ишларини изчил давом эттириш зарур.  

Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 15-ноябрдаги “Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, 2012-2015-йилларда ижтимоий ва транспорткоммунал инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида шаҳарда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Замонавий корхоналар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт мажмуалари ва стадионлар, йўллар, хиёбонлар бунёд этилаётир Бу ўз навбатида миллий туризмни ривожлантириш учун имконият яратади.

Мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши, Президенти И.Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, халқимиз фаровонлигини изчил амалга оширишга қаратилган алоҳида эътибор туфайли 2014 йил Ўзбекистон жаҳон фаровонлик рейтингида 57 ўринни эгаллади. «Иқтисодиёт» кўрсаткичи бўйича эса 41 позицияга кўтарилди. Бу аҳолининг иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболларига ишончи, сўнгги 5 йилда иқтисодий тараққиётда ижобий ўзгаришлар рўй бераётгани, шунингдек, банк ва молия тизимининг ишончлилиги каби кўрсаткичлар юқори даражага кўтарилгани самарасидир. «Ижтимоий тараққиёт» кўрсаткичи бўйича дунёда 16-ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди. Ўзбекистон таълим сифати, соғлиқни сақлаш тизими,  узоқ умр кўриш даражаси, шунингдек, кам сонли миллатларга нисбатан бағрикенглик, оилаларнинг барқарорлиги каби йўналишлар бўйича юқори ижтимоий кўрсаткичларга эга.   

You must be logged in to post a comment Login