Олам-олам қувонч улашаётган фестивал!

Шу кунларда Хоразм вилоятида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида бўлиб ўтаётган фестивал ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик. Бугун фестивалнинг иккинчи куни ҳам ўз ниҳоясига етди.

UZA_3809_10846841121800888

Фестивалнинг иккинчи куни ҳам биринчи кундагидек кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Янгиариқ туманида бўлган мазкур фестивалда ёшлар ўртасида футбол беллашуви бўлиб ўтда ва шундан сўнг катта байрам дастурига старт берилди. Майдонга йиғилган ёшлар қалби тўла ғурур ва ифтихор билан Ватанимиз баёроғини боши узра балан кўтариб, “Буюк юртнинг буюк фарзандлари эканлигини” такрор ва такрор таъкидлаб ўтишди. Фестивал Хоразм ёшларига олам-олам қувонч улашмоқда. Байрам шукуҳи эса бардавом бўлишига ишонамиз.

Бундан ташқари туманда “Нуронийлар эъзозимизда” лойиҳаси асосида ташкил этилган ташабускор ёшлар  гуруҳи ва санъаткорлар тумандаги нуроний отахон ва онахонлар хонадонларига ташриф буюришди.

You must be logged in to post a comment Login