ҲАР ЖАБҲАДА ФАОЛ “БУНЁДКОР”ЧИЛАР

20c_0Бугун мамлакатимизнинг қай бир ґўшасида бўлманг, кўркам таълим муассасаларию маҳобатли бинолар, гўзал хиёбонлар, кенг ва равон йўллару чиройли кўчаларни кўрасиз. Юрт ободлиги ва фаровонлиги йўлидаги бундай бунёдкорликларга ёшларимиз ҳам ҳисса қўшаётганидан қувонасиз.

Ёзги таътил вақтида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ҳар йили анъанавий тарзда “Бунёдкор” талаба ёшлар меҳнат гуруҳлари ташкил этилмоқда.

Меҳнат гуруҳларида талабалар билан бирга маҳаллаларда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар ҳам фаолият олиб боришмоқда. Муҳими, кўркам ва обод юрт фарзандлари улкан бунёдкорлик ишларига дахлдорлик туйғуси билан яшамоқдалар. Биргина  вилоятимизда 800 нафарга яқин ёшлар қурилиш, ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этаяпти.

-Меҳнат гуруҳи аъзолари қурилиш майдонларида ўзига хос шижоат билан ишлашаяпти, — дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши “Фаол ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш” бўлими мудири Элёрбек Матисаков. – Талабалар иш ўрганиш билан бирга, моддий томондан ҳам рағбатлантирилмоқда. Уларнинг овқатланишлари ва маданий дам олишлари учун етарлича шарт-шароит яратиб берилган. Энг асосийси, ёшлар жамоада ишлаш бўйича кўникма ҳосил қилмоқда.


Давра суҳбати

Умиджон МАМАРАСУЛОВ,

Андижон

You must be logged in to post a comment Login