КИМ ЭДИГУ, КИМ БЎЛДИК?

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгашида партия “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида “Истиқлолнинг янги авлоди: Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз!” мавзусида мулоқот ўтказилди.23.02.2013

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари  депутатлари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларнинг билим олишлари, ўзлари истаган касб-ҳунарларни эгаллашлари учун учун яратилаётган шарт-шароитлар ва қисқа давр мобайнида эришилган ютуқлар хусусида сўз борди.

Мулоқот сўнггида ЎзМТДП вилояти Кенгаши томонидан тайёрланган, истиқлолдан аввалги ва кейинги даврлар қиёсланган “Биз ким эдигу, ким бўлдик” мавзусидаги видеолавҳа намойиш этилди. Шу куни партия сафига киришни истаган ёшларнинг 20 нафарига аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

Умиджон МАМАРАСУЛОВ,

Андижон

You must be logged in to post a comment Login