Ўзбекистон фуқароси Нью Йорк касалхонасида вафот этди.

2752021020160254

Айни дамда бизга маълум бўлишича АҚШнинг Нью Йорк штати Манҳаттан касалхонасида Ўзбекистон фуқароси вафот этган.

АҚШнинг Нью Йорк штати Бруклин туманида яшаган 32 ёшли Самарқандлик Сирожиддин Маматмуродов 1-октябрга ўтар кечаси жигарида бўлган муаммо сабабли касалхонага олиб кетилган эди, деб хабар беради марҳумни яқиндан таниган манбалар.

Сирожиддин тез ёрдам машинасида Манҳаттандаги касалхонага олиб кетилганлигини ҳисобга олиб хулоса чиқарадиган бўлсак, ўша пайтда унинг Манҳаттанда бўлганлиги тахмин қилишимиз мумкин. АҚШда ноқонуний (бизга берилган маълумотга асосан) равишда яшаб меҳнат қилиб келган марҳумнинг АҚШда яқин қариндошлари борлиги ва ўлим сабаблари ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан айни дамда Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси ва Нью Йоркдаги Бош консуллхонаси томонидан тегишли тартибда иш олиб бормоқда. Ўлим сабабларини аниқлаш ҳамда марҳумни ватанига юбориш учун тегишли хужжатлар расмийлаштирилмоқда.

P/S – Бугун дам олиш куни бўлишига қарамасдан, жонбозлик кўрсатаётган элчихона ва Бош консуллик бўлими ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

Помогите семье Сирожиддина

 

You must be logged in to post a comment Login