СОЧЛАРИНГИЗ ЖИЛВАКОР БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Қишнинг совуқ кунларида соч секин ўсади, унинг илдизи эса қуёш ва иссиққа муҳтож бўлади. Бошни иссиқ қилса соч ўсар экан, деб ўйламаслик керак. Шуни унутманг-ки, оғир бош кийим сочни ёғлиқ қилиб юборади. Натижада эса сочингизнинг жилвакорлиги йўқолади.

АГАР СОЧИНГИЗ ЁҒЛИ БЎЛСА…
Сочларингиз ёғли бўлса, организмга зарур моддалар етиб бориши секинлашишидан далолатдир. Бундан қутулиш мумкин. Сочни вақтида ювиб туриш зарур. Юваётганда илиқ сув билан ёғлиқ сочлар учун чиқарилган махсус шампундан фойдаланишни унутманг. Қуритаётганда озгина вақт ёйиб, хонада табиий йўл билан қуришига эътибор беринг. Бошингизни қўл ёки тароқ билан массаж қилиш ҳам яхши наф беради. Шифобахш хусусиятларга эга бўлган шампунлардан фойдаланиш ёғ безлари фаолиятини меъёрлаштиради.

Тайёрловчи: НИГОРА.

You must be logged in to post a comment Login