Фарғонада болалар куни кенг нишонланди

photo_2017-06-01_17-16-07 photo_2017-06-01_17-15-16Фарғона вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши томонидан Фарғона шаҳар Аҳмад Фарғоний номли маданит ва истироҳат боғида  “1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Бахтли болалик” лойиҳаси ташкил этилди.

Болаларни миллий ғояс асосида Ватаннинг содиқ фарзандлари ва комил инсон этиб тарбиялаш, ўз Ватани билан ғурурланиш ва унинг тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшиш туйғуларини кучайтириш, уларда маънавий меросимиз ва қадриятларимизга меҳр туйғусини шакллантириш мақсадида ўтказилган тадбирга барча шаҳар ва туманлардан  болалар таклиф этилди.

Лойиҳа доирасда “Миллий ўйинчоқлар” фестивали,  Болаларнинг тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси, “Соғлом авлод” болалар спартакиадаси, “Қадрият, урф-одат, анъана ва болалар” фестивали, “Зукко китобхон” интеллектуал танлови каби 10 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди.

Болаларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, соғлом тафаккур ва дунёқарашини шакллантириш, болаларга ўйинчоқлар орқали дунёни англаш имкониятини бериш асосий мақсади ҳисобланган “Миллий ўйинчоқлар” фестивали доирасида кўргазма ташкил қилинди. Унда ёш ҳунармандлар, ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган миллий қўғирчоқлар намойиш этилди.

Юздан ортиқ ёш ижодкорлар иштирок этган тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси истеъдодли болаларни излаб топиш, уларнинг ижодий ишларини намойиш қилиш ва рағбатлатлантиришга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. Мазкур кўргазмада болалар томонидан турли жанрларда чизилган суратлар ва амалий санъат намуналари намойиш этилди.

“Соғлом авлод” болалар спартакиадасида шахмат, шашка, стол тенниси спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинди.

– Болаларни оммавий спортга жалб қилиш, спортнинг бирор тури билан мунтазам шуғулланишга ўргатиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёш спортчиларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш лойиҳанинг асосий мақсади ҳисобланади, – дейди “Камолот” ЙИҲ Фарғона вилоят Кенгаши спорт, саломатлик ва экология лойиҳалари бўлим мудири Давлат Бабаев. – Байрам муносабати билан ўтказилган мусобақаларда болалар фаол иштирок этди. Юқори натижа кўрсатган болажонларга байрам совғалари улашдик.

Шунингдек, лойиҳа доирасида туман ва шаҳар жамоалари иштирокида “Зукко китобхон” интеллектуал танлови ўтказилди. Танловда ҳар бир ҳудуддан 6 нафардан иштирокчи жамоа бўлиб қатнашди ва фаол болалар ғолибликни қўлга киритди.

You must be logged in to post a comment Login