Марказий Фарғона далаларида энди пахта экилмайди

пахта

22 июнь куни Фарғона вилояти фаоллари билан учрашувда Шавкат Мирзиёев энди бундан буён Марказий Фарғона ерларида пахта экилмаслигини маълум қилди.

Марказий Фарғона чўлларига неччи йилдан буён пахта экилаётган бўлса, бирор марта ундан даромад олинмаган. Биз ўзимизни-ўзимиз қийнаб, ерниям қийнаб қиламиз. Яхшиси, у ерда биз пахтадан кўра ўн маротаба кўп даромад берадиган маҳсулотлар етиштирамиз. Ёнғоқ, бодом, пистазор ташкил этиш мумкин. Мевали боғлар қилиб, ундан олинган маҳсулотни қайта ишлайдиган корхоналар ташкил этсак, янги иш ўринлари яратилса, бизнинг пировард мақсадимиз шу эмасми?! Одамни алдаш мумкин, буям вақтинчалик албатта, лекин ерни алдаб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда биз ердан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим, деди давлат раҳбари.

You must be logged in to post a comment Login