Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи чоғида Риштон тумани ҳамда Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарлари ишдан олинди

111

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюрди. 

Президент 22 июнь куни Фарғона вилояти фаоллари билан учрашди. Селектор тарзида ўтказилган мулоқотда Фарғона вилоятида амалга оширилган ишларга баҳо берар экан, ютуқлар ўзимизники, лекин авваламбор йўл қўйган хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳақида гапириб ўтди.

Одамларга шароит яратиб бериш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, ҳеч бўлмаганда ўзини-ўзи боқиш даражасига олиб келиш бу ижро ҳокимиятининг вазифаси. Ҳокимликларнинг иқтисодиёт комплекси айнан мана шу иш билан шуғулланиши керак. Биз қачонки пастга тушиб, одамлар дардига қулоқ солсак, шароит яратиб берсак, улар бизнинг ислоҳотларимизни ўз ҳаёти мисолида кўрсагина кейин давлатга ишонади. Бошқалар ҳам ундан ўрнак олади.

Айнан шу масалаларда камчиликларга йўл қўйган Риштон ҳамда Қўқон шаҳар ҳокимимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарлари ўз вазифасидан озод этилди.

You must be logged in to post a comment Login