Ислом маданияти маркази бинолари қурилишига миллиардер Алишер Усмонов ҳомийлик қилади

alisher-shavkat-1Ўзбекистонда ташкил этилаётган Ислом маданияти марказининг асосий биноларини қуриш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга таниқли россиялик бизнесмен, асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов ҳомийлик қилади.

Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 23 июнь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда кўзда тутилган.

«Марказнинг маъмурий ва асосий биноларини қуриш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар машҳур ватандошимиз, россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин», — дейилади қарорда.

You must be logged in to post a comment Login